Перу пойтахти Лимада сайёҳлар автобуси ағдарилиш оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги автобус президент саройидан икки километр узоқда ағдарилганини билдирди.
Транспорт воситаси сайёҳларни пойтахт Лима манзараларини томоша қилиш учун Сан-Кристобал тоғига олиб кетаётганди.
Вазирлик авария ҳайдовчи томонидан тезлик оширилиши оқибатида содир бўлганини тахмин қилмоқда
Изоҳ (0)