Telegram’даги «Водители Нукуса» гуруҳининг фаоллари «Иссиқ кунда бепул минерал сув» акциясини ташкиллаштирди. Бу ҳақда гуруҳ аъзоси Бахтияр Кадирбергенов журналист Фурқат Юсуповга маълум қилди, деб хабар беради «KRuz.uz» сайти.
Акцияни ўтказишдан мақсад 45 даража иссиқда қурилишда ишлаётган усталар, шифохоналарда яқинларини кутиб ўтирган инсонлар ва йўловчиларнинг кайфиятини кўтариш ва уларга муздай сув улашишдир.
Акция 6–7 июль кунлари бўлиб ўтди. Унда гуруҳ фаоллари кўнгилларидан чиққанича пул йиғиб ҳар куни 160 идишда сув сотиб олди ва уларни қурилиш майдонларида хизмат қилаётган усталар, шифохоналарда яқинларини кутиб ўтирган инсонлар ва даволанаётганларга тарқатди.
Гуруҳ аъзоларининг таъкидлашича, акция ҳар куни давом этади.
Изоҳ (0)