Машҳур мусаввир, Россия тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва меъморлик академияси асосчиси ҳамда ректори Илья Глазунов 88 ёшида Москвада вафот этди. Бу ҳақда ижодкорнинг турмуш ўртоғи Инесса Орлова маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Илья Глазунов 1930 йилда Ленинградда дунёга келганди. У ўтган асрнинг 50 йиллари охиридан бошлаб энг машҳур совет ва рус рассомлари сафидан ўрин олди.
Глазуновнинг Манежда 80—90 йилларда намойиш этилган кенг кўламли расмлари катта шов-шувларга сабаб бўлганди.
Мусаввир кўплаб орден ва медаллар, шунингдек, Кремль биноларини тиклаш ва таъмирлашда бевосита иштирок этгани учун Россия давлат мукофоти билан тақдирланганди.
Изоҳ (0)