Қутқарувчилар Бектемир туманида Чирчиқ дарёсида чўмилиш чоғида мураккаб вазиятга тушиб қолган фуқарога ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
«6 июль куни соат 22:07 да ФВВ навбатчилик қисмига чўмилиш қоидаларини бузганлиги натижасида бир киши Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг чап томонидаги қирғоғи ёнида жойлашган кичик оролчага тушиб қолгани ва уни қутқариш учун ёрдам сўраётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди», — дейилади хабарда.
Ушбу маълумотга кўра ФВВ қутқарув отряди воқеа жойига 22:20 да етиб борди.
Қутқарувчилар томонидан тунги вақтда чекланган кўринишга ва қаттиқ оқимга қарамасдан махсус қайиқда фуқаро Музаффар (21 ёш) қутқариб олинди, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва яқинларига топширди.
Изоҳ (0)