Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши 11 июлга қадар давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 11 июлга қадар Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 4—6 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Ўзгидромет»нинг қайд этишича, 9 июль куни Бухоро, Навоий вилоятларида, 10 июлгача эса Қашқадарё ва Сурхондарёда гармселлар кузатилиши мумкин; мазкур ҳудудларда ҳарорат +45 даражагача етиши кутилмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 10—11 июль кунларига қадар +38...+43 даража иссиқ ҳарорат сақланиб қолади.
11—12 июлдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйича ҳароратнинг бир қадар пасайиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)