Бразилиялик мотоциклчи ўтишни тўсиб қўйган анакондани йўлдан олиб ташлаган қизни тасвирга туширди. Бу ҳақда UPI хабар берди.
Йўлдаги илон туфайли бир неча автомобиль тўхтаб қолди. Атрофда эркаклар тўпланди, бироқ улар анакондага яқинлашишга журъат этмади.
Муаммони калта иштон ва шиппак кийиб олган қиз ҳал этди. У анакондага яқинлашиб, унинг бошини асфальтга босди, сўнг қўлига олиб, чеккага олиб ўтди.
Видео сўнгида қиз ҳайдовчилар олдида илон билан бирга суратга тушаётганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)