ОАВ Россия президенти Владимир Путинга бениҳоя ўхшаш эканлигини бир неча йиллар аввал пайқаган хитойлик фермер Ло Юанпин ҳаётидан нолиди. 54 ёшли эркакка кўра, дунё етакчисининг қиёфаси ҳар доим ҳам ҳаётдаги муваффақият белгисини англатмайди, дея хабар беради «MK.ru».
Ло Юанпин бир неча бор ток-шоулар меҳмони сифатида телеэкранда пайдо бўлди, матбуот нашрларига таклиф этилди. Бироқ ҳаётида ҳеч қандай ўзгаришлар юз бермади.
Фермернинг айтишича, Путинга ўхшаш қиёфа унга шуҳрат, на бойлик, на шахсий ҳаётда бахт келтирди. У ўзига турмуш ўртоғи топишдан ҳам деярли умидини узиб қўйди: Ло Юанпин пули камлиги туфайли ҳатто уйланишга ҳам қурби етмайди.