АҚШ президенти Дональд Трамп 7 июль куни илк бор Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Табиийки, улар камералар қаршисида қўл бериб кўришди. Бу кўришиш House of Cards («Қартадан ясалган уй») сериали учинчи мавсумини, Россия президенти Виктор Петров АҚШга президент Фрэнк Андервуд билан учрашиш учун келгандаги ҳолатни эслатди.
Таққослаб кўринг:
Журналист Михаил Зигарь ўзининг «Кремлнинг барча лашкари» китобида билдиришича, Путин мазкур сериални кўрган. Ҳатто лавозимига тайинлаётганда «Сен учун фойдали бўлади» деб мудофаа вазири Сергей Шойгуга ҳам тавсия этган.
Изоҳ (0)