Феcебоок ижтимоий тармоғида Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, меҳнат қаҳрамони ва халқ таълими аълочиси Сартабай Дубанбаевнинг сурати туширилган ҳожатхона қоғозлари пайдо бўлди, деб хабар берди «Knews.kg».
Суратни Адиля Арабаева номидаги Қирғизистон давлат университети ходими ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирган.
Ушбу пост Facebook фойдаланувчиларининг бўронли танқидлари остида қолди. Одамлар Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонининг устидан кулган фирмани топиб жазолашни талаб қилмоқда.
Ҳожатхона қоғозининг ўрами Бишкекда, Чуй ҳамда Пархоменко кўчасининг кесишган жойидаги савдо павильонидан сотиб олингани маълум.