Канадада 25 ёшли Чейз Кэмпбелл кечаси ёпиқ портда автомобиль билан паром устига сакради. Ҳозирда унга нисбатан 13 та банд билан айблов эълон қилинган, деб хабар берди «Мотор».
Кэмпбелл Канада ғарбида жойлашган Британия Колумбияси провинциясидаги Саншайн Кост портига кечаси икки яримларда келган. У ҳудудга дарвозани бузиб кирган. Шундан сўнг Chevrolet Blazer автомобилини бошқарган жиноятчи яна бир нечта тўсиқлардан ўтиб юк ортиш рампасига йўл олган.
Кэмпбелл паромга уланмаган, кўтариб қўйилган рампа орқали кема палубасига сакрашни амалга оширган ва машиналарни ортиш учун мўлжалланган жойга «қўнган». Суратдан кўриш мумкинки, автомобиль палубанинг четига олд қисми билан қулаган.
Жиноятчига ҳеч қандай зарар етмаган ва у портга қайтган. У ерда Кэмпбелл автотураргоҳдаги иккита машинани миниб қочишга ҳаракат қилган, бироқ унга қадар полиция етиб келган. Кэмпбелл автомобилни хавфли бошқариш, тажовуз қилиш, полициячига ҳужум қилиш ва катта миқдорда моддий зарар етказиш каби айбловлар билан айбланмоқда.
Изоҳ (0)