Дубайдаги Latifa Hospital касалхонаси жарроҳлари Амирликларда яшовчи 40 ёшли аёлнинг қорин бўшлиғидан 17,5 килограммли ўсимтани олиб ташлади. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Мижоз касалхонага 30 июнь, жума куни кучли оғриқдан шикоят билан келтирилди. Ўсимта унинг саломатлиги ва ҳаётига жиддий хавф солаётганди.
Муассаса акушерлик ва гинекология бўлими бошлиғи Амал ал-Кедрахга кўра, беморнинг ҳолати нафақат БАА, балки бутун дунёда ҳам камдан кам учрайди.
Шифокорлар зудлик билан операция ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тўлиқ наркоз остидаги операция 3,5 соат давом этди.
Изоҳ (0)