2–8 июль кунлари Ўзбекистонда Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техник университети делегацияси бўлиб турибди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ташриф доирасида академик мобиллик ва талабалар алмашиш дастурлари реализацияси, қўшма тадқиқотлар олиб бориш, семинарлар, маҳорат дарслар ва ва амалий стажировкалар ташкил этиш сингари йўналишлардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, қабул имтиҳонлари тадбирларини ўтказишни ташкил этиш муҳокама этилиши кўзланмоқда.
Изоҳ (0)