• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Судьялар Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга ва ҳақиқатни қарор топтиришга қасамёд қилди

    6 июль куни пойтахтдаги «Туркистон» саройида мамлакат судьяларининг Ўзбекистон халқига мурожаатини қабул қилишга бағишлаб йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилиш доирасида қабул қилинган мурожаат матни ЎзАда келтирилди.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида суд ҳокимияти нуфузини ошириш, уни ўтмишдаги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи мустақил институтга айлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва кўрилган амалий тадбирлар мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамиятини тубдан оширди.

    2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг том маънода мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг энг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига асосан фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди, судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришдек одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган амалиётга чек қўйилди.

    Судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тартиби тубдан такомиллаштирилиб, судьялар ҳамжамиятининг янги органи — Судьялар олий кенгаши таъсис этилди.

    Судлар тизимининг амалдаги тузилмаси ва штат бирлиги қайта кўриб чиқилиб, судьяларнинг хизмат вазифаларини оқилона тақсимлаш имконини берадиган даражада, ҳозирги замон талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилди ва мақбуллаштирилди.

    Бу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши суд тизимида фаолият кўрсатаётган барча раҳбар ва масъул ходимларнинг ўз хизмат бурчини садоқат билан, адолатли ва масъулиятли бажаришига чамбарчас боғлиқдир.

    Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган тарихий учрашувда муҳтарам Юртбошимиз томонидан аниқ кўрсатиб ўтилган суд тизимидаги жиддий муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда олдимизга қўйилган вазифаларни тўғри ҳал этиш учун ҳар биримиз ишга бўлган муносабатимизни тубдан қайта кўриб чиқишимиз, шахсий масъулиятимизни кескин оширишимиз зарур.

    Шу муносабат билан, Ҳаракатлар стратегияси ижросини самарали таъминлашда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг ўта муҳим аҳамиятини ва долзарблигини тўлиқ англаган ҳолда, биз — Ўзбекистон Республикаси судьялари:

    Биринчидан, кундалик фаолиятимизда халқ билан бевосита юзма-юз, очиқ мулоқот шаклларини кенгайтирамиз, фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда яқиндан ёрдам бериш орқали уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаймиз ва ҳақиқатни қарор топтирамиз.

    Иккинчидан, фаолиятимизни яна бир бор қайтадан танқидий таҳлил қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини таъминлаймиз, одил судловни амалга оширишдаги ғов-тўсиқларни таг-томири билан бартараф этамиз, судни том маънода «Адолат қўрғони»га айлантиришда бор билим ва тажрибамизни сафарбар этамиз. Судга борган ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат берамиз.

    Учинчидан, судда ишларни судьялик бурчимиз ва виждонимиз буюрганидек беғараз, холис ва адолатли ҳолда кўрамиз, энг асосийси, қабул қилган ҳар бир қароримиз қонуний, асосли, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига таянган бўлиши учун барча масъулиятни ўз зиммамизга оламиз.

    Ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда — адолат, тилимизда — ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади.

    Тўртинчидан, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган барча ислоҳотларни амалга оширишга барчамиз жиддий масъулият ва ташаббускорлик билан ёндашамиз, энг асосийси, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтирамиз.

    Бешинчидан, ҳар қандай ҳолатда одил судловни таъминлаш ва адолатни қарор топтиришга қодир, мустаҳкам иродали, ҳалол, юксак маънавий ва касбий фазилатларга эга судьялар таркибини шакллантирамиз. Бунга барчамиз бирдек масъулмиз.

    Олтинчидан, судьялик — бу машаққатли, шу билан бирга, шарафли касб ва юксак мақом эканлигини чуқур англаган ҳолда, судьялик шаънига доғ туширадиган ҳар бир ғайриқонуний хатти-ҳаракатга «фавқулодда ҳолат» сифатида қараймиз, адолатга хиёнат қилган ходимларга нисбатан муросасиз курашамиз ва сафларимиз софлигини таъминлаймиз.

    Еттинчидан, судьялар касбий тайёргарлигини ошириш, судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали иш юритиш тартибини соддалаштирамиз ва фуқаролар оворагарчилигининг олдини олиш борасида кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўрамиз.

    Саккизинчидан, суд амалиётини доимий таҳлил қилиб бориш асосида тизимли қонун бузилишларни аниқлаймиз ҳамда ушбу соҳадаги камчиликларни қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш йўли билан бартараф этишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга оширамиз.

    Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик кундалик қоидамиз, фаолиятимизнинг асосий мезони бўлади.

    Зиммамизга юклатилган масъулиятли вазифаларни сидқидилдан, ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, халқимиз ва Президентимиз олдида берган қасамёдимизга ҳамиша содиқ қолишга ваъда берамиз!

    07.07.2017, 00:15   Изоҳ (0)   19732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободда маст ота ўз ўғлини пичоқлаб қўйди

    06.07.2017, 22:28

    Янгийўлда ДСИ ходими ва унинг шериги фирибгарлик қилгани учун қўлга олинди

    06.07.2017, 21:53

    Янгийўлда 3,5 млн сўм эвазига «32 млн сўмлик жаримани ёпмоқчи бўлган» фирибгарлар қўлга олинди

    06.07.2017, 21:04

    Жанозасида «жонланган» қашқадарёлик чақалоқ, Жиззахда қурилиши бошланган автозавод, жазирама сабаб ёпилган Нукус боғчалари ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    06.07.2017, 20:58

    Бўшаган коллеж бинолари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтказилади

    06.07.2017, 19:50

    Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни 77 ёшга тўлгани билан табриклади

    06.07.2017, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.