Фикр-у хаёли Флойд Мейвезер билан бокс тушиш бўлган Конор МакГрегор UFC ҳақида деярли ўйлаётгани йўқ. Бу эса мазкур спорт турида меҳнат қилаётган қолган спортчиларга хуш келмаяпти.
Бразилиялик аралаш қоидалар жангчиси Эдсон Барбоса Конордан чемпионлик камарини олиб қўйишни талаб қилиб чиқди, деб ёзди «Оламспорт». Боиси МакГрегор қолган спортчиларни ҳурмат қилаётгани йўқ.
Конор узоқ вақт жангга чиқмади. Унга UFC қизиқ эмас. МакГрегор бизни ҳурмат қилмаяпти.
UFC эса ундан камарини олиб қўйиш ҳақида ўйламаяпти. Нима учун Жермейн де Рандамидан камар олинди-ю, Конордан эса йўқ. Ундан ҳам камарни олинг!МакГрегор ҳақиқий чемпион эмас. У умуман бошқа спорт тури — бокс ҳақида ўйламоқда. Ақлдан озиш ҳеч гап эмас.
Эдсон Барбоса, UFC жангчиси
Конор МакГрегор ва Флойд Мейвезер жанги шу йилнинг 26 август санасида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)