Россия мудофаа вазирлиги стратегик бомбардимончилар томонидан Суриядаги ИШИД марраларига ракета учирилиши видеосини намойиш этди. Бу ҳақда «РенТВ» хабар бермоқда.
5- июль, чоршанба куни Россиянинг Ту-95МС бомбардимончи самолётлари Хама ва Хомс вилоятлари чегарасидаги террорчилар объектларига 1000 километр узоқликдан энг янги Х-101 қанотли ракеталари билан зарба берди.
Ҳужум туфайли ИШИДнинг қўмондонлик пункти ва учта йирик қурол-аслаҳа омбори йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)