Reddit янгиликлар тармоғининг фойдаланувчиси форумга денгиз Калифорниядаги пляжнинг қирғоғига чиқариб ташлаган номаълум жонзотнинг суратини жойлаштирди. Суратга The Independent нарши эътибор қаратди.
Сурат асосан денгиз биологиясининг мутахассислари суҳбат уюштирадиган r/marinebiology бўлимида пайдо бўлди. Сурат муаллифи мутахассислардан шубҳали тирик жонзотнинг нималигини аниқлашда ёрдам беришларини сўраган.
Фойдаланувчининг аниқлик киритишича, топилма уч килограммдан ортиқроқ ва эни 12 сантиметр атрофида бўлган. Изоҳ қолдирганларнинг сўзларига кўра, ушбу ғаройиб ҳайвон денгиз қуёни бўлиши мумкин.
Денгиз биологларидан бирининг қўшимча қилишича, Калифорния қуёнлари қуруқликда қанча кўп ўлик ҳолда қолиб кетса, шунчалик ғалати кўринишга эга бўлади.
Изоҳ (0)