Россияга қатор Ғарб давлатларидан қишлоқ хўжалиги, хом ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари келтиришга тақиқ 2018 йил 31 декабргача узайтирилди. Россия ҳукумати 4 июль, сешанба куни қабул қилган қарорда шу ҳақда сўз боради, дея хабар беради «Ведомости».
Гап АҚШ, Евроиттифоқ давлатлари, Канада, Австралия, Норвегия, Украина, Албания, Черногория, Исландия ва Лихтенштейндан келтириладиган маҳсулотлар ҳақида кетмоқда.
«Бу чекловлар айрим давлатларнинг Россияга қарши санкциялар тартибидаги иштирокидан келиб чиқиб махсус иқтисодий чоралар қўллашдан иборат», — дейилади қарорга берилган изоҳда.
Ҳукумат қарори Россия президенти Владимир Путиннинг санкцияларни узайтириш ҳақидаги фармонидан келиб чиқиб қабул қилинди. Евроиттифоқ 29 июнь куни Россияга нисбатан чекловларни 2018 йил 31 январгача узайтирганди.
Изоҳ (0)