АҚШ ва Иордания Сурия мухолифати жанубий фронти гуруҳларининг Остонадаги музокаралар 5-раундида иштирок этишига тўсқинлик қилди. Бу ҳақда Сурия мухолифати делегацияси раҳбари Аҳмад ал-Барий маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Бу гуруҳларга америкаликлар ва Иордания қироллиги Остонадаги музокараларга келиш ман этилганини ҳамма билиши керак. Буни Сурияни ажратиш кўринишларидан бири сифатида қабул қиламиз», — деди делегация раҳбари.
Аҳмад ал-Барийга кўра, «мухолифат бирлашиши ва сиёсий қарашлар якдиллигини талаб қиладиган АҚШ каби давлат мазкур жараёнга тўсқинлик қилиши эмас, аксинча, илгари суриши зарур».
Изоҳ (0)