Испаниялик Хавьер Санчес ДНК тести ёрдамида қўшиқчи Хулио Иглесиаснинг ўғли эканлигини исботлаб берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, 1975 йили Иглесиас португалиялик раққоса билан ишқий муносабатларда бўлган. У пайти санъаткор Исабелm Прейслер билан турмушда эди.
Санчес ва унинг онаси Иглесиас билан алоқаси ҳақида 1990 йилларда маълум қилган бўлса ҳам, хонанда буни рад қилиб келди. Суд Санчеснинг фойдасига қарор қабул қилди. Аммо артист апелляция берганидан сўнг ишни кўриб чиқиш тўхтатилди.
Энди, ДНК тестидан сўнг Санчес яна судга даъво киритади. Бу сафар исбот сифатида айнан шу тест натижалари ишлатилади. Уларга кўра, Иглесиаснинг оталиги 99,9 фоизга тасдиқланди.
Айни пайтда Хулио Иглесиас Майамида истқомат қилади. У мазкур янгиликка ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
Ҳозирда артистнинг расман саккиз фарзанди маълум.
Изоҳ (0)