• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мусиқа

    «Космос»дан Бухорога, ундан «Туркистон»га: Жаҳонгир Отажоновнинг концертидан репортаж

    Жаҳонгир Отажонов сўнгги 12 ой ичида тўрт марта, баҳор фаслида эса икки марта концерт берди. 24—25 май кунлари «Туркистон» санъат саройида бўлиб ўтган «Синфдош қиз» номли концерт ҳақида журналист Феруз Муҳаммад ўз фикрларини ўртоқлашди.

    Фото: «Дарё»

    Ўринсиз хавотир

    «Туркистон»даги концертдан бироз аввал Жаҳонгир Отажонов Москвадаги «Космос» меҳмонхонасида ва Санкт-Петербургдаги «Конгресс Ҳолл» концерт залида чиқиш қилган эди. Боз устига, концертдан бир кун аввал Бухоро вилоятига сафар қилиб, тўй хизматини ўтказиб қайтган.

    Хориждаги кетма-кет концертлар, тинимсиз парвозлар, олис ҳудуддаги тўй хизмати, йўл чарчоғи — буларнинг бари «Туркистон»да бўлажак дастурнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деган хавотирларга сабаб бўлди. Бироқ бу хавотирлар ўринсиз бўлиб чиқди — бундан аввалги концертларда бўлгани каби, «Синфдош қиз» дастури ҳам юқори, такрорланмас бир муҳитда ўтди.

    Мухлислар билан биргаликда, улар билан селфи тушиб, уларга тиз чўкиб куйлаган хонандани мухлислар ҳам муносиб қўллаб-қувватлади. Хонанда саҳнада қандай ҳаракат қилган бўлса, мухлислар залда ўша ҳаракатга муносиб жавоб қайтариб, холис ҳакам вазифасини бажарди.

    Имидж

    Бундан аввалги концерт дастурида Жаҳонгир Отажонов ўзгача кўринишда — плашч, шляпа ва кўзойнакда саҳнага чиққан эди, бу сафар эса хонанданинг имиджида жиддий ўзгаришларни сезмадик. Шунингдек, хонандани қувиб етолмайдиган қўриқчиларни ҳам кўрмадик. Тўғри-да, хонандани ўз мухлисидан қўриқлайдиган «security» кимга ҳам керак?!

    Фото: «Дарё»

    Концертнинг биринчи кунида куйланган тароналарнинг аксари иккинчи куни ижро этилмаслиги, умуман режада бўлмаган қўшиқ куйланиши, қўшиқни хоҳлаган жойида тўхтатиб, бошқа таронага ўтиб кетиш каби ҳолатлар Жаҳонгир Отажонов концертлари учун одатий ҳол.

    Жаҳонгир Отажоновнинг бундан аввалги концертдаги имиджи.

    Жаҳонгир Отажоновнинг бундан аввалги концертдаги имиджи.
    Фото: Илёсхўжа Султонхўжаев / «Дарё»

    Аксарият бошқа хонандаларнинг концертларида дастурнинг кулминацион қўшиғи алоҳида таърифлар билан куйланиши одат тусига кирган. Жаҳонгир Отажонов эса ҳеч бир таронага ортиқча таъриф бермайди — нари борса ўша қўшиқнинг дастлабки тўрт мисрасини шеърий тарзда ўқиб бериши мумкин, холос.

    Янги концерт жойи, концертдаги янгиликлар

    Жаҳонгир Отажоновнинг сўнгги икки концерти «Туркистон» саройида ўтказилди ва, гап-сўзларга қараганда, хонанда энди фақат шу саройда концерт беради. Нега? «Гарчанд бу ерда ‘Истиқлол’дагига нисбатан кам пул топсак-да, залнинг энг охирида ўтирган мухлисимиз ҳам бизни эшитсин деган мақсад билан ‘Туркистон’да концерт беришга қарор қилдик. Бу санъат саройини яхши кўриб қолдим», — дейди Жаҳонгир Отажонов бу саволга жавобан.

    Фото: «Дарё»

    Отажоновнинг шу вақтгача бўлган концертларида қўшимча воситалар, қизиқчилар, раққосалар гуруҳи бўлмаслиги одатий ҳол эди. Бироқ бу сафарги концертда маҳоратли раққоса Паризода ва унинг гуруҳи меҳмон бўлиб, саҳнада чиқиш қилди.

    «Кимгадир фонограмма санъати устаси, кимгадир рақс санъати усталиги берилган. Албатта, бу гапим ҳазил, аммо чин. Паризодахонни қачон вақтлари бўлса, эшигимиз улар учун доим очиқ», — деди хонанда концерт вақтида. Раққосанинг ўзи эса концертни хавотир билан ўтказганини тан олди.

    Жаҳонгир Отажоновнинг концерти тўлиқ импровизацияга асослангани учун навбатимиз қачон келар экан, деган хавотирда дастурни бошидан эшикнинг олдида кузатиб туришга мажбур бўлдим. Чунки бу хонанда хоҳлаган вақтда қўшиқлар кетма-кетлигини ўзгартириб, биринчи бўлиб куйланадиган қўшиқни дастурнинг сўнгги қўшиғи қилиб куйлаши ёки умуман тескарисини қилиши мумкин. Хонанда студияда қўшиқ ёзмаганлиги сабаб мен ҳам худди у каби импровизация қилдим — олдиндан тайёргарлик кўрмай рақсга тушдим.

    Паризода, раққоса
    Раққосанинг қўшимча қилишича, «дастурда кўпроқ қўшиққа рақс ташкиллаштириш ниятимиз бор эди, аммо вақт кам бўлганлиги сабаб улгурмадик». Маълумот учун — раққосалар концерт давомида фақат битта қўшиққа рақсга тушишди.

    Қўшиқлар

    Фото: «Дарё»

    Концерт «Мен сизга муштоқман» таронаси билан бошланди, «Истайсизми йўқми» номли қўшиғидан сўнг мухлислар билан саломлашди. Навоийнинг «Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш» сўзлари билан бошланувчи ғазалига ишланган қўшиқ концерт учун тайёрланган беш янги қўшиқдан бири бўлди — илк бора куйланган «Қаддим», «Саломат», «Дурра-дурра» ва «Намасан?» тароналари ҳам мухлислар томонидан давомли қарсаклар билан кутиб олинди.

    Жаҳонгир Отажонов ҳар концертида қўшиқ куйлаб, зал бўйлаб саёҳатга чиқади. Бу сафар «Оқ булутлар» қўшиғи билан «кичик сайр» қилган хонанда ушбу композицияни мухлислар билан биргаликда куйлади. Қўшиқ бошланиши билан мухлислар телефон чироқлари ёрдамида залда митти юлдузчаларни ҳосил қилди.

    «Гуноҳим», «Лозақизғалдоқ», «Аёл макри», «Ёлғончи ёр», «Жиннинг ихтироси», «Сен мени ўзингга ўргатиб қўйма», «Бевафо», «Мен сени ҳеч кимдан сўрамай севдим» каби қўшиқларни ҳам мухлислар жўр бўлиб куйлади.

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбекистон — сенинг ўғлингман» деб номланган тарона хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг чиройли ўтган дастурнинг сўнгги қўшиғи бўлди. Қизиғи, бу дастурда номи концертга қўйилган «Синфдош қиз» қўшиғи куйланмади.

    «Омадини берсин!»

    Жаҳонгир Отажонов роса берилиб, бутун борлиғи билан қўшиқ куйлаётган эди. Шу вақт олд қаторда ўтирган таниқли актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ўрнидан туриб, хонандаги дастрўмол узатди. Қўшиқ шу билан тамом бўлди, томошабинлар эътибори маълум фурсат актёрга қаратилди. Жаҳонгир Отажонов савол берди: «Ўзингиз хоҳлаб келдингизми?».

    «Ҳа, ўзим, чин кўнгилдан хоҳлаб келдим концертга. Гарчи, Жаҳонгир мени таклиф қилмаган бўлса ҳам», — деб, актёр йиғилганларни кулдирди. Сўнг, хонандага бир иши учун ташаккур билдирди: «Ҳамма санъаткорлар концерт вақтида ‘балкон!’ деб бақиради, сиз шундай бақирмаганингиз учун алоҳида раҳмат!».

    Санъатига ҳақиқатан ҳам беш кетамиз. Бошқа санъаткорлардан узр сўрайман, бундай йўналишда — Жаҳонгир Отажоновнинг йўналишида куйлайдиган хонандалар саноқли. Омадини берсин, юзи ёруғ бўлсин! Нафақат Ўзбекистонда, бутун дунёда альбомлари сотилиб, мухлислари бундан-да кўпайсин. Ўзи ҳозир ҳам бутун дунёда мухлислари бор, фақат улар ўзбек — Жаҳонгирнинг нафақат ўзбеклар, балки африкаликлар, хитойликлар, испанлар, японлар, мексикаликлар ҳам унга мухлислик қилишини тилаб қоламан.

    Муҳаммадисо Абдулхаиров, актёр

    Фото: «Дарё»
    16.06.2017, 10:17   Изоҳ (0)   22533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Истиқлол» санъат саройида Андреа Бочелли концерти бўлиб ўтди

    09.06.2017, 08:25

    Сабина Мустаева «Биринчи канал»нинг янги лойиҳасида илк босқичдан ўта олмади (видео)

    04.06.2017, 08:57

    2017 йилнинг энг бой рэперлари рейтингини эълон қилинди

    11.05.2017, 11:25

    Хонанда Шаҳзоданинг концертидан фоторепортаж

    09.05.2017, 21:03

    «Истиқлол»да илк яккахон опера концерти: Женисбек Пиязов Озодбек Назарбековга опера куйлатиб, Насиба Абдуллаева билан дуэт куйламоқчи

    24.04.2017, 21:53

    Юлдуз Усмонова 10 йиллик танаффусдан сўнг кетма-кет 15 кун концерт берди (фото)

    24.04.2017, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ярим йилда ёқилғи-энергетика соҳасига етказилган 758 млрд сўм зарар ундирилди — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 23 июл, 00:00

    “Обама, Клинтон ва Байденни жиноий жавобгарлик кутмоқда” — Трамп 

    Дунё | 22 июл, 23:50

    “Сўнгги кунлардаги иссиқ об-ҳаво 70 фоизга яқин аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда” — иқлимшунос

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:35

    Ўзбекистон ДХХ раиси Кобулда “Толибон” мудофаа вазири билан учрашди 

    Ўзбекистон | 22 июл, 23:19

    Афғонистон жанубида болалар ўйинчоқларини сотиш тақиқланди 

    Дунё | 22 июл, 22:50

    Наманганда 82 марта қоида бузган ҳайдовчининг машинаси жарима майдонига жойлаштирилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.