2017 йил 5 июль куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, Чимён тоғ ён бағрида фуқаро Б. Кадатеский йўқолганлиги ҳақида турмуш ўртоғи Снежана томонидан хабар берилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Снежананинг айтишича, Б. Кадатеский қўнғироқ қилиб, оёғи сингани ва ФВВ томонидан ёрдам кераклиги ҳақида хабар берган. Шу билан бирга у тоққа чиқиш йўналишини ҳеч ким билан келишмай махсус тоғга чиқиш анжомларисиз ва кўникмаларсиз пиёда кетганлиги аниқланди. Ушбу хабар олинган заҳоти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қидирув-қутқарув ишлари учун 3 та гуруҳ ажратилган.
6 июль куни эса қидирув ишларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли авиация кучлари жалб қилинди.
Ҳозирги пайтда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)