Futbol-TV телеканали ёз мавсумида бўлиб ўтадиган энг сара ўртоқлик учрашувларини жонли эфирда намойиш қилади. Бу ҳақда UzReport телеканалининг Instagram саҳифаси маълумот берди.
Ёз футбол учрашувларига у қадар бой мавсум эмас, деб ёзилган маълумотда. Европа миллий чемпионатларда танаффус эълон қилинган, кўп жамоалар таътилга чиққан, расмий мусобақалар тўхтаган. Шунга қарамай, Futbol-TV телеканали ўзбекистонлик футбол мухлислари ёз мавсумида жонли трансляциялардан баҳра олиши учун ўзига хос совға тайёрлади.
5 июлдан бошлаб телеканал Европанинг топ клублари иштирокидаги ўртоқлик ўйинларини «Топ-100» туркуми доирасида мухлислар эътиборига ҳавола қилади. Лойиҳа август ойи бошига қадар давом этади.
Бунда Futbol-TV телеканали «Монако», «Аякс», «Олимпик Марсель», «Валенсия», «Вест Ҳэм», «Лестер», «Эвертон», «Уотфорд», «Вест Бромвич», «Кристал Пэлас», «Атлетико», «ПСВ Эйндховен», «Фенербахче», «Интер» Милан, «Фиорентина», «Боруссия Мёнхенгладбах», «Шальке», «Байер» каби жамоалар иштирокидаги ўйинларни жонли эфирда намойиш этади.
Изоҳ (0)