• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Феруза Собитова: Мен ёшликдаги машҳурликнинг «маза»сини тотимаганман

    «Darakchi.uz» нашри актриса Феруза Собитова билан бўлган суҳбатни тақдим этди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    — Бўш вақтингизни топиш жуда қийин. Кетма-кет суратга тушаяпсиз, шекилли?

    — Ҳа, иш қизигандан қизияпти. Айни кунларда детектив жанрида суратга олинаётган «Оила шаъни» номли кўп қисмли сериалда суратга тушаяпман. Сериал бўлган воқеа асосида тасвирга олинаяпти. Ижро этаётган бош қаҳрамоним билан боғлиқ психологик саҳналар жуда кўп. Айтмоқчиманки, илк бор бундай харакатерли обазга қўл урдим. Режиссёр Акмал Ибрагимов билан ҳар бир кадр устида изланиб, ҳамкорлик қилаяпмиз.

    — Бундай тиғиз иш тартиби билан санъатга қўйган илк қадамларингизни эсламасангиз ҳам керак...

    — Биласизми, бугунги кунимни орзу қилардим. Ҳар бир дуо ва ниятларимда қобилиятимни кўрсатиш учун яхши роллар учрасин, мен ҳам машҳур бўлай, дердим. Халққа танилганимда, севимли актриса сифатида мендан ҳам журналистлар интервью сўраб, ҳолу жонимга қўйишмасин, деганман, ҳатто (кулади). Лекин ҳеч қачон ва ҳеч кимга ғуруримдан кечиб, менга рол беринглар, эътибор қаратинглар, деб илтимос қилмаганман. Қалбимнинг туб тубида ҳали даврим келади, деган сезги бўлган-да. Минг шукр, шу кунларга етказди. Шунинг учун ўтган кунимнинг ҳам, бугунимнинг ҳам қадрига етадиган инсонман.

    — Клип орқали танилган актриса, деган таърифни тан оласизми?

    — Шоҳрух рэпернинг «Болалик» клипи орқали машҳур бўлганман. Аммо бу клипгача учта катта фильм: «Соҳибқирон Амир Темур», «Суратдаги сир», «Қайдасан муҳаббат?» картиналарида қатнашгандим. Ўша ролларим ҳам эътиборсиз қолмаган. Лекин, нимагадир омад менга клип туфайли кулиб боққан.

    — Салбий қаҳрамонларингиз ҳам эътиборга тушган.

    — Кўпгина ҳамкасбларим салбий образларни гавдалантиришдан бироз чўчиб турган бир пайтда, мен клипда золим она роли бўлиб чиққанман. Шундай кейин кетма-кет фақат ана шундай ролларга таклиф этишди. Битта амплуага тушиб қолмаслик учун орада бироз танаффус қилдим. Нафақат салбий, балки ижобий қаҳрамонларни ҳам ижро эта олишимни исботлагим келганди-да. Замира Бегимқулова ва Зебо Наврўзоваларнинг шарофати билан яхши инсонларни ҳам ижро эта олишимни кўрсатиб бердим. Бу режиссёрлар мени аёл сифатида тўғри тушуниб, юрагимдаги дардни кўра олишди.

    — Атрофдагиларнинг муносабати-чи, сизни чўчитмайдими?

    — Санъатни чин маънода тушунган, актёрлик касбим шундай эканини билганлар ишимни аъло даражада баҳолашади. Лекин бироз соддароқ тамошабинлар «Нега ҳадеб бундай ролларни ижро этаверасиз?» деб танқид қилишади. Мен эса ҳар қандай фикрни ҳурмат билан қабул қиламан.

    — Айниқса, «Опа-сингиллар» сериалидаги иштирокингиз ижодингиз ҳамда ҳаётингизда катта бурилиш ясади, шундайми?

    — Ҳақсиз! Айнан мана шу рол хокисор, жабрдийда, муштипар аёл бўла олишимни кўрсатиб беради. Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, илк ижобий ролимдан кейин ҳаётимда ҳам ижобий ўзгаришлар бўлиб ўтди. Тўққиз йил бефарзандлик аламини чекдим. Узоқ вақт ҳомиладор бўлолмаганман. Эсимда, «Опа-сингиллар»нинг туғуруқхонада тасвирга олинадиган саҳнасида Замира опа «Феруза, бу ер чиллахона, яхши ниятлар қилаверинг. Худо етказади» деб кўп айтарди. Ана ўша ерда қўлимга чақалоқларни олиб, менга ҳам бир куни ўз боламни бағримга босиш насиб эцин, деб ният қилардим. Минг бор шукр, Аллоҳ нолаларимни эшитиб, менга ўғил ато этди.

    — Машҳурлик кеч берилганда қадри бўладими ёки ёшликдаги шон-шуҳратнинг гашти ўзгачами? Нима деб ўйлайсиз?

    — Мен ёшликдаги машҳурликнинг «маза»сини тотимаганман. Аммо шуни аниқ биламанки, узоқ кутилган меҳнат самарасини ҳис этишнинг ҳаяжони бошқача экан. Чунки йиллар давомида касбдаги муваффақиятсизликлар, олган зарбаларимнинг дарди оғриқ бериб келарди. Омад кулиб боққач машҳурликни ҳис этиш эса кишига, айниқса ижодкорга роҳат бағишлайди.

    — Яратаётган образларингиз устида қандай ишлайсиз?

    — Авваламбор ҳар бир ролга масъулият билан ёндашишга одатланганман. Берилган сценарийнинг ҳар бир сўзини ўқиб ёдлаб чиқаман. Кейин кеча-кундуз ўша рол билан яшайман. Ўзбекчада бироз қийналиб гапирганим саҳнада билинмаслиги учун оила аъзоларим билан монологларимни машқ қиламан. Қаҳрамонимга характер беришда эса ҳаётий тажрибамдан келиб чиқаман.

    — Ўғлингиз ҳам сиз суратга тушган фильмларни тамоша қилиб турадими? Фикрлари билан ўртоқлашса керак?

    — Имронхон билан сўнгги марта «Ойқиз эртаги» фильмини бирга томоша қилдик. Бу картинани кўрган ўғлим менга иккита ном қўйиб олди. «Яхши» ва «ёмон» она. Аввал яхши она бўлиб кўриниб, кейин асл қиёфам намоён бўлганида «Ойи, ёмон она кетиб, яхшиси келсин» деганди.

    — Интервьюларингизда оилангиз ҳақида кам гапирасиз?

    — Омма олдида турмуш ўртоғим ҳақида гапирмаслигимнинг ўзига яраша сабаби бор. У киши менга ўзига хос шарт қўйган. Яъни «Интервьюларда мен ҳақимда гапирмайсан» деган. Одамларнинг эътибор марказидаги шахсга айланитириб қўйишимни истамайди. Боламнинг тарбиясида эса онам билан кўп маслаҳатлашаман. Оилада беш фарзанднинг тўнғичи ўзимман. Икки йил аввал айрим сабабларга кўра синглим оламдан кўз юмди (сабабини айтишни истамади). Учала укам ҳам санъатдан йироқ одамлар.

    — Фарзандингиз билан вақтингизни қандай ўтказасиз?

    — У менинг тўққиз йил зорланиб, ҳар кеча йиғлаб Аллоҳдан тилаб олган бахтим. Ҳозир тўрт ёшга тўлди. Бўш вақт топдим дегунча биргаликда у ёқтирган машғулотлар билан шуғулланишга ҳаракат қиламиз. Ишдалигимда энагаси қарайди. Онам билан гаплашганимда доим «Бухорога юбор. Ишда бўлганингда ўзим қарайман» дейди. Очиғи, ўғлимдан узоқлашсам ўзимни беҳузур сезаман, шунинг учун ҳам бунга унамаяпман. Аммо айни кунларда мени яна бир масала қийнаяпти. Иш билан бўлиб унга вақт ажрата олмаяпман. Янги боғчага ўтаётганди. Бориб боғча мудири билан гаплашиб келишга, ҳатто, вақт ажратолмаяпман. Бунинг учун ундан узр сўрайман.

    05.07.2017, 14:46   Изоҳ (0)   28833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик режиссёр Квентин Тарантино уйланишга қарор қилди

    05.07.2017, 08:40

    Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқади. Тўй Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтади

    03.07.2017, 14:45

    Мавлуда Асалхўжаева: Эркак кишига аёлларнинг либосини кийиб, пардоз қилиб юриш тўғри келадими?

    03.07.2017, 11:36

    «Голос» иштирокчиси йўловчиларни тинчлантириш учун самолёт бортида қўшиқ куйлади

    03.07.2017, 09:44

    «Ёшлар» телеканали раҳбарига айланган Озодбек Назарбеков бир кунда ҳам Наманганда, ҳам Андижонда саҳнага чиқди

    01.07.2017, 22:41

    Озодбек Назарбеков «Ёшлар» телеканалига раҳбар этиб тайинланади

    30.06.2017, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.