Актриса Ситора Алимжонова «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида севган инсонига турмушга чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
«Йигитим билан 2012 йилда танишганмиз. Яқинда тўй қиламиз. У тошкентлик, айримлар айтганидек чет эллик ёки спортчи эмас. Нега айнан энди тўй қилаётганимизга тўхталадиган бўлсам, ўша пайтда мен ёш эдим, карьера қилишим керак эди. У ҳам оёққа туриб олиши керак эди. Мана, энди менинг орзумдаги тўй қилиб, турмуш қурмоқдамиз. У пайтда мен ҳали Ситора Алимжонова эмас эдим. У мени актриса сифатида билмаган. Facebook орқали тасодифан танишиб қолганмиз. Бир муддат гаплашиб юрдик, орада ажралиб ҳам кетдик. Кейин яна топишдик.
Бўлажак турмуш ўртоғим 27 ёшда, у тадбиркор. У билан аразлашиб қолган пайтимда ‘Тўй’ лойиҳасида Шароф Муқимов билан иштирок этдим», — дейди актриса.
Ситора Алимжонова тўйи шу йилнинг 8 августида Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтиши, унда келин-куёвнинг қариндошлари, яқинлари ва дўстлари иштирок этишини маълум қилди.
Изоҳ (0)