ЎзМТРКнинг «Ёшлар» телеканалига раҳбар этиб тайинланган Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 1 июль куни Андижонда саҳнага чиқди. Бу ҳақда «Дарё»га Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
1 июль куни Андижонда қўл жанги бўйича Чемпионлар лигаси H2H Fight халқаро мусобақаси бўлиб ўтган. Унинг очилишида таниқли эстрада хонандалари, жумладан, Озодбек Назарбеков ҳам чиқиш қилган.
Қўшимча қилишларича, тадбирда Озодбек Назарбековдан ташқари Фаррух Зокиров бошчилигдаги «Ялла» гуруҳи, хонанда Гулсанам Мамазоитова ва бошқалар ҳам қатнашган.
Аввалроқ Озодбек Назарбеков 1 июль куни Наманган вилоятининг Қирғизистон билан чегарадаги Нанай қишлоғида ташкил этилган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» тадбирида чиқиш қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, фаолияти тугатилган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 30 июнь куни бўлиб ўтган қурултойида Озодбек Назарбеков ЎзМТРКнинг «Ёшлар» телеканалига раҳбар этиб тайинлаш ҳақида қарор чиқарилган эди.
Изоҳ (0)