4 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. «Ўзбекнефтгаз» тизимида 12 минг ходим қисқартирилади. Бир қатор ташкилотлар бирлашиш йўли орқали қайта ташкил этилади, бошқалари эса «Ўзбекнефтгаз» таркибидан алоҳида ташкилот сифатида чиқарилади.
2. Шимолий Корея биринчи қитъалараро баллистик ракетани учирганини маълум қилди. КХДР давлат телеканалининг хабар беришича, ракета «дунёнинг исталган нуқтасидаги» нишонни йўқ қила олади.
3. Иссиқкўлдаги Томчи аэропортига бортида ўзбекистонлик сайёҳлар бўлган биринчи самолёт келиб қўнди. Мазкур рейс билан Иссиқкўлга 200 нафар сайёҳ учиб келди.
4. Мурод Назаров: Иш ўрни яратгандан кўра унинг самарадорлигини оширган маъқул. Murad Buildings компанияси раҳбари «қанча иш ўрни яратасиз?», деган савол унинг учун кулгили эканлигини айтиб ўтди.
5. Тошкентдаги спорт шоусига Жан Клод Ван Дамм, Фёдор Емельяненко ва Жефф Монсон келади. International Sport Shou номини олган спорт кечаси 9 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)