Поль Гогеннинг «Тўй қачон» картинаси дунёдаги энг қимматбаҳо расм мақомидан маҳрум бўлди. Унинг нархи 90 миллион долларга арзонлаб кетди, деб хабар беради «Газета.ru».
2015 йили картина Қатарнинг Qatar Museums давлат ташкилоти томонидан 300 миллион долларга сотиб олинган эди.
Энди Лондон юқори судининг апелляцион қарорига мувофиқ унинг нархи 210 миллион долларга туширилди.
Бунинг натижасида жаҳоннинг энг қимматбаҳо расми сифатида Виллем де Кунингнинг «Айирбош» картинаси тан олинди — у 300 миллион доллар туради.
Изоҳ (0)