Швециянинг Эскилстуна ҳайвонот боғида реаллик билан тўлдирилган махсус дастур яратилди. Дастур покемон ови бўйича машҳур ўйинга ўхшайди. Дастурга ҳайвонот боғининг мутантлаштирилган ҳайвонлари киритилган: маржон косали тошбақа, митти пушти филлар, ярим шер-ярим динозавр, буқаламун-гулча ва бошқалар. Бу ҳақда «Афиша Daily » хабар берди.
Яратувчилар жонзотларни дижималс деб атамоқда. Виртуал жонзотларнинг вазифаси — ёш томошабинлар эътиборини бугунги кунда ёввойи табиат олдида туган муаммоларга қаратиш: браконьерлик, иқлим ўзгариши, ўрмонларнинг кесилиши ва бошқалар. Ҳар бир қаҳрамон келажакда бундай шароитларда яшаб қолиш учун қандай ўзгаришларга учраши кераклигини кўрсатади.
Изоҳ (0)