Уэст-Йоркшир графлигининг (Буюк Британия) Колдердейл туманида яшовчи эркак уйига келган полициячилардан беркинмоқчи бўлди, бироқ эплолмади. Бу ҳақда Meduza маълум қилди.
Полициячилар уйга кириб, эркак каровот остига яшириниб олганига гувоҳ бўлди. Тўғри, буни пайқаш унчалик қийин эмасди.
«Топиб олганимизнинг ҳайратланарли жойи йўқ. У беркинмачоқ бўйича танловларда ғолибликка даъво қилишига ҳали анча бор», — дейилади Уэст-Йоркшир полициясининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган фотога берилган изоҳда.
Эркак қандай жиноят содир этганликда гумон қилингани ва унга нима чора кўрилиши мумкинлигига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)