Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида 2017 йил 30 июнда Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида эришилган олий даражадаги Ўзбекистон—Хитой келишувларини амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)