«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойининг 30 июнь куни бўлиб ўтган якуний иш кунида ҳаракат ўрнида ташкил этилган янги тузилма раҳбари сайланди.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, шу кунгача Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадрлар масаласи бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Қуронбоев «Камолот» ўрнига ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси этиб сайланди.
Хабар беришларича, ташкилот раислигига Қаҳрамон Қуронбоев номзоди қурултой ишида қатнашган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган.
Маълумот учун, Қаҳрамон Қуронбоев бунгача Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, «Камолот» ЁИҲ ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.
Изоҳ (0)