Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «СИФАТ» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази директори Ҳаким Умархўжаев ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов пахтачилик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Кабар» маълум қилди.
«СИФАТ» маркази ҳамда Қирғизистон навларни синаш ва ўсимликлар генетик захиралари давлат маркази ўртасида тажриба алмашиш масалалари музокаралар марказида бўлди.
Ўзбек томони Қирғизистон учун халқаро стандартлар асосида пахта маҳсулоти кадр-классификаторларини тайёрлаш курсларини ташкиллаш ва ўтказишга ҳозирлигини билдирди.
Изоҳ (0)