«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2017 йил 27 июндан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) 64,46 долларга туширилганини маълум қилди. Эълон компаниянинг расмий сайтида чоп этилди.
Бу йил тарифлар бир неча марта туширилди. 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/с. учун 91,07 доллар, 6 январдан 87,57 доллар, 10 январдан 86,85 доллар ва 2 февралдан 86,11 долларга, 16 февралдан 80,94 долларга, 3 мартдан 76,61 долларга, 30 мартдан 76,48 долларга, 4 апрелдан 75,80 долларга, 6 апрелдан 71,68 долларга, 21 апрелдан 67,85 долларга, 19 майдан 67,63 долларга, 16 июндан 66,14 долларга, 27 июндан 64,46 долларга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта туширилганди — 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача 1 Мбит/с. учун 156,24 доллардан 91,50 долларгача.
Изоҳ (0)