Ҳисобдан чиқарилган деярли барча вагонларни катта саёҳат кутади. Аввалига уларнинг тиркамалари, ойналари, эшиклари, қурилма ва қопламалари, барча хавфли материаллари ҳамда техник суюқликлари олиб ташланади, деб хабар беради TravelAsk.
Вагоннинг айрим қисмлари чиқиндига, баъзилари қайта ишлашга, яна бир қисми эса хоҳловчиларга сотилади. МТА компаниясининг сайтида автобус ва вагонлардан ечиб олинган эски қурилмалар сотувга қўйиладиган махсус бўлим ҳам бор. Шундан сўнг тозаланган вагонлар буғ ёрдамида дезинфекция қилиниб, уни очиқ океанга олиб кетадиган кемаларга юкланади. Нью-Йорк метроси билан таниш одамлар уни «ўлим кемаси» дея атайди. Вагонлар белгиланган нуқтада океанга ташлаб юборилади. Улар уммон остида минглаб балиқлар ва денгиз организмлари учун уй бўлиб хизмат қилади.
Сўнгги марта вагонлар 2010 йилда чўктирилган. Барча вагонлар ҳам окенга ташланмайди. Уларнинг бир қисми хизмат мақсадида олиб қолинса, яна бир қисми транспорт музейига бериб юборилади ёки депода сақланади.
МТА компаниясида сунъий рифларни яратиш дастури 1960 йилларда ишлаб чиқарилган вагонлардан қандай қилиб халос бўлиб муаммоси пайдо бўлганида ишлаб чиқилган.
2000 йилдан бери 2580 вагон ушбу усул ёрдамида йўқ қилинган.
МТА компаниясининг маълум қилишича, вагонларнинг океанга ташланиши натижасида 12 миллион доллар тежалмоқда.
Изоҳ (0)