«ЭкзоМарс-2016» Россия–Европа миссияси раҳбарияти Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск 2020 йили Марсга муваффақиятли экспедиция ташкил эта олишига ишонмаслигини билдирди. Аммо улар бизнесменнинг фазони ўзлаштиришга қизиқишни ошираётганини эътироф этди, деб хабар беради «ТАСС».
Илгарироқ Маск 2018 йили Масрга бошқарувчисиз Dragon кемасини юборишини айтган эди. Кейинчалик у мазкур сафар муддатини 2020 йилга қолдирди.
«Менда Маскдаги каби кўп пул йўқ, лекин 100 рубль пулим бор. 100 рубль тикиб айтаманки, у 2020 йили Марсга етиб бора олмайди», — деди Москвада бўлиб ўтган учрашувда «ЭкзоМарс-2016» миссиясининг TGO орбитал модулида ўрнатилган CaSSIS супераниқ камераси раҳбари, Берн университети вакили Николя Томас.
Изоҳ (0)