Bankrate тармоқ ресурслари маркази томонидан ўтказилган янги ижтимоий тадқиқотда америкаликларнинг 24 фоизи «қора кун»га бирор доллар ҳам асраб қўймаганини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, 2011 йилда ўтказилган сўров натижалари бундан ҳам ёмонроқ бўлган эди. Bankrate 2017 йил январь ойида америкаликларнинг 60 фоизи 500 доллар миқдоридаги олдиндан режалаштирилмаган харажатни тўлаш қобилиятига эга эмаслигини маълум қилган.
АҚШ марказий банки вазифасини бажарувчи Федерал захира тизимининг ҳисоб-китобига кўра, америкаликларнинг кредит карталаридаги умумий қарздорлиги бир триллион доллардан ошади. Америка ёшлари талабалик заёмлари ва машина сотиб олиш учун заёмлар ҳисобига кредиторлардан яна шунча миқдорда қарздор.
Изоҳ (0)