Словакиялик ака-ука қаҳвасевар Адам ва Дэвид Надлар янги Clr Cff қаҳвасини яратди. У сув каби шаффоф. Унинг таркибида фақатгина сув ва арабика қаҳваси мавжуд, ҳеч қандай консервантлар, ароматизатор ва стабилизаторлар қўшилмаган. Ичимлик оддий қаҳва тишнинг ранггига таъсир қилишидан қўрқувчлар учун ишлаб чиқарилган, деб хабар берди Forum Daily.
200 миллилитрли идишда 100 миллиграмм кофеин мавжуд, оддий қаҳва ичимлигининг таркибида ҳам шунча кофеин бор. Иккита идишининг қиймати 6,33 долларни ташкил этади.
Ичимлик оддий совуқ қаҳвага ўхшамайди. «Тоза қаҳва»нинг таъми — қаҳва ичилиб, унинг ювилмаган идишида сув ичгандек. Суюқликнинг ранги сарғиш бўлиб унга сут ва қаймоқ қўшилганида бироз тўйинган кўриниш олади.
Reviewed.com нашрининг ёзишича, ушбу ичимлик қаҳва ихлосмандларига ёқиши даргумон, бироқ қаҳва таъмини ёмон кўрувчи аммо уни барибир истеъмол қилувчиларга маъқул келади.
Изоҳ (0)