Аргентинанинг Мендоса провинциясида автобус иштирокидаги ЙТҲда камида 12 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин киши яраланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тодо Нотиcиас телеканалига кўра, автобусда кўплаб вояга етмаганлар бўлган.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва шифокорлар ишлашда давом этмоқда. Жароҳат олганларнинг айримлари оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Авария сабаблари ҳозирча аниқланмади. Қурбонлар сони ортиши мумкин.
Изоҳ (0)