Колумбиянинг Антокия департаментида кема чўкиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, 30 киши бедарак йўқолгани билдирилмоқда.
Ҳозирда қутқарув операцияси давом этмоқда. Уларга вертолёт ва дайверлар сафарбар этилган.
Ҳалокатга учраган кемада жами 150 нафар йўловчи бўлган.
Изоҳ (0)