Нукус шаҳрида 21 июнда ўтказилган тадбир давомида 1973 йилда туғилган фуқаро Отарбай Маҳамбетов Нукус шаҳри ҳудудида жойлашган уйида фоҳишахона ташкил этиб, 20 минг сўм эвазига фуқаро «Х» ва «А» нинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга таяниб, «KRuz.uz» хабар берди.
Ҳолат юзасидан Нукус шаҳри ИИБ Тергов бўлими томонидан фуқаро Отарбай Маҳамбетовга нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айбланувчининг исми шарифи ўзгартирилган.
Изоҳ (0)