Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 июндаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ушбу улуғ айём мамлакатда байрам сифатида кенг нишонланмоқда. 26 июнь куни Ўзбекистондаги барча жомеъ масжидларида мўмин-мусулмонлар ҳайит намозларини эмин-эркин адо этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Тошкентдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Ҳайит намози маърузасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 июнь куни пойтахтда ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини ҳар бир юртдошимиз чуқур ўрганиши, айниқса, жамиятимизда соғлом муҳитни янада мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш борасида билдирган фикрлари ҳар бир юртдошимиз учун ҳаётий аъмолга, эзгу вазифага айланиши шартлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)