• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пахтакор» шунчаки клуб эмас, супер клубга айланади. Стадион эса қайтадан қурилади

    Тошкентнинг «Пахтакор» клуби кеча — 23 июнь куни янги бош мураббий сифатида грузиялик Шота Арвеладзени таништирди. Мутахассис билан шартнома 1,5 йилга мўлжалланган.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»
    Менга билдирилган ишонч учун ташаккур. Шаънимга билдирилган ёқимли сўзлар учун ҳам катта раҳмат!

    Бу ерда эканимдан бахтлиман. «Пахтакор» қандай жамоа бўлганини барчамиз эслаймиз, биламиз ва доим ёдимизда сақлаймиз. Бугундан бошлаб клубнинг шонли тарихини қайтаришга, жамоа байроғини юқорироқ кўтаришга бор кучимизни сарфлаймиз.

    Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи

    Мураббий ўзига бўлган таклифлар бир неча экани ҳақида айтиб ўтганди. Хўш, у нега айнан «Пахтакор»ни танлади?
    Клуб раҳбариятининг жиддий таклифи ва мени олиб келишга бел боғлагани бош омил бўлди. Иккинчи тарафдан, клубнинг келажакдаги режалари, мақсадлари ва ажойиб катта лойиҳа мени қизиқтириб қўйди. Шахсан бу лойиҳада иштирок этишга мотивация кучли бўлди. Биз «Пахтакор»ни нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда энг кучли жамоага айлантиришни мақсад қилганмиз. Сизларни ишонтириб айтаман, бунинг учун жуда катта ишлар амалга оширилади. Бундан хавотир олманг.

    Мен таклифни қабул қилиш борасида кўп ўйлаб ўтирмадим. Клуб истиқболи борлиги кўриниб турибди. Унинг бир қисми бўлишни чин юракдан истаганим учун қарор қабул қилишга 1—2 кун етарли бўлди.

    Тахминан 1 ой илгари Тошкентда бўлгандим. Кетаётганимда бу ерга қайтиб келишимга ишонгандим. Шундан кейин жамоанинг бир қатор ўйинларини кузатишга эришдим. Имкон қадар уни ўрганишга ҳаракат қилдим.

    Бизда ўзимиз ишлаб чиққан дастур мавжуд. Бу ҳақида эрта-индин барча бохабар бўлади. Бунда муҳими фақатгина совринли ўринларни эгаллаш эмас. «Пахтакор» учун чўққи ва мақсад ягона — биз доим биринчи бўлишни истаймиз. Дастурнинг асосий мезони шу.

    «Пахтакор» энди ҳужумкор, тажовузкор ўйин услубини қўллайди. Биз биринчи кундан бошлаб футболчиларга буни тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

    Шуни айтиб ўтмоқчиманки, клуб президенти ундаги барча нарсани ўзгартирмоқчи. Режаларимдан академия билан танишиш ҳам ўрин олган. Бу борада алоҳида шуғулланамиз. «Пахтакор» академияси жаҳоннинг энг зўрларидан бири бўлиши учун интиламиз. У энг сўнгги технологиялар билан таъминланади. Ахир келажак ҳақида қайғуришимиз керак. Келажакда легионерларга таяниб қолмасдан, маҳаллий ёшларга катта эътибор қаратиш янги сиёсатдан ўрин олган.

    Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Ўз вақтида Европада ном қозонган собиқ футболчи Ўзбекистон футболи ҳақида нималарни билади?

    Ўзбек футболи ҳақида кўп маълумотга эга эдим десам, алдаган бўламан. Аммо охирги ҳафталарда жуда кўп маълумот тўпладим, бу борада менга кўмаклашишди. Ўзбекистонда ёш ва иқтидорли футболчилар кўплигига гувоҳ бўлдим. Асосийси, футболчиларингиз тўп билан муомала қилишни билади. Техникаси яхши футболчилар кўп экан. Ўзбекистонда футболни севишади, муҳими шу.

    Бунгача клубда қандай вазият ҳукмрон бўлган билмадим-у, менинг ишимга ҳеч ким аралашмайди. Аксинча, кўмак керак бўлса, максимал даражада ёрдамлашишади. Клуб раҳбарияти менга ишонишини ва ўз ёрдамини аяшмаслигини биламан.

    Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи

    Черногория терма жамоаси аъзоси Марко Симичнинг Ўзбекистонга ташрифи ва «Пахтакор» билан 2,5 йиллик шартнома имзолагани энди барчага маълум. Ўтган мавсумни «Ростов» сафида ўтказган футболчи эндиликда тошкентликлар ҳимоя чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилади.
    Жамоанинг қайси чизиғида муаммо борлиги билан қизиқдим ва шунга қараб футболчи изладим. Дастлаб Марко Симич билан оғзаки келишувга эришдим. Кейин раҳбарият масалани ҳал этди. Кимни олиш ёки олмасликни барибир улар ҳал этади. Марко Симич жамоамизга келиб қўшилганидан хурсандмиз.

    Клуб президенти Бобур Шодиев супер клуб тузишга ваъда берган. Шунчаки кучли жамоа эмас, балки супер клуб! Бу бошқа-бошқа нарсалар. «Пахтакор» тез орада супер клубга айланади.

    Шота Арвеладзе, «Пахтакор» бош мураббийи

    Таништирув маросимида иштирок этган ҳимоячи Марко Симич қуйидагича фикр билдирди:
    Мен ҳам Шота Арвеладзе билдирган барча фикрларга қўшиламан. Дарҳақиқат, «Пахтакор» Ўзбекистоннинг бош жамоаси. Биз барчамиз биргаликда уни элит клублар қаторига қайтариш учун курашамиз.

    Марко Симич, «Пахтакор» аъзоси

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Матбуот анжуманининг якунида «Пахтакор» клубининг янги президенти Бобур Шодиев берилган саволларга жавоб қайтарди.

    Нега айнан Шота Арвеладзе «Пахтакор»да деган саволга жавоб бермоқчиман. Биз ўзбек футболига янгилик олиб киришни истадик. Нафақат жамоанинг тактик ёки ўйин ташкил қилиши тарафидан, умуман клуб стратегияси ва тизими Европа футболидан андоза олишини хоҳладик.

    Жамоага кимни жалб этиш, кимни ўйнатишни фақат ва фақат мураббий ҳал этади. Янги футболчилар ҳали бўлади. Кимлар келишини мураббий ва раҳбарият ўзаро келишган ҳолда аниқлайди. Бизда ҳозир бир қатор футболчилар исми ёзилган шорт-лист мавжуд. Унда легионерлар ҳам бор. Айнан қайси позицияга кимларни жалб этаётганимизни ҳозирча ошкор қилмаймиз. Яқин ҳафталар ичида янги футболчилар ҳақида бохабар бўласиз.

    Бобур Шодиев, «Пахтакор» клуби президенти

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Янги стадион ҳақида

    Ҳозирда биз янги стадион қуриш лойиҳаси устида иш олиб бормоқдамиз. Ҳукумат ёрдамида биз «Пахтакор»да янги стадион барпо этамиз. Яқин 6 ой ичида янги стадион лойиҳаси тақдимотини ўтказамиз. Шунингдек, клубнинг Қибрайдаги қароргоҳини реконструкция қиламиз. Янги стадион «Пахтакор» ўйингоҳининг ўрнида қурилади.

    Клубда молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бунга қадар бўлган барча қарзлар буткул узилди. Биз ўзимиз мақсад қилган чўққига чиқамиз ва албатта клубимиз энг юқори даражада бўлади. Бунга сизларни бемалол ишонтира оламан. Клубимизнинг бир қатор ҳомий ташкилотлари бор, уларнинг барчаси хусусий.

    Бобур Шодиев, «Пахтакор» клуби президенти

    Жаноб президентнинг сўзларига кўра, раҳбарият Жасур Абдураимовни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилади. Шота Арвеладзенинг ўзи ҳам Абдураимовнинг клубда қолишини истаган. Шу билан биргаликда Бобур Шодиев осон кечмаган ўтиш босқичидан «Пахтакор»ни олиб чиқиб кета олгани учун Жасур Абдураимовга миннатдорчилик билдирган.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»
    24.06.2017, 10:27   Изоҳ (0)   81423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Конфедерациялар кубоги. Жаҳон чемпиони Осиё чемпионини мағлубиятга учратди

    19.06.2017, 22:46

    Конфедерациялар кубоги. Европа чемпионларининг тиши Мексикага ўтмади

    18.06.2017, 22:32

    Ўзбекистон миллий термаси натижаларидан ранжиган футбол мухлислари Абдулазиз Комиловга шикоят қилди

    15.06.2017, 21:29

    Ўз оиласи билан гўзал Ибица оролида дам олаётган Месси, Суарес ва Фабрегасдан фотогалерея

    15.06.2017, 15:57

    Ўзбекистон миллий термаси Эронга қарши икки учрашувда дарвоза томон нечта аниқ зарба берди? Жавоб — битта суратда

    13.06.2017, 15:02

    Фото: Қашқадарёдаги стадионда ёнғин юз берди

    10.06.2017, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.