Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон—АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак икки томонлама учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)