Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида 26 июнь, душанба куни абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлигининг ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорига асосан 26 июнь дам олиш куни деб эълон қилинган. Бу кун олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари учун ҳам дам олиш куни ҳисобланади ва абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули 15 июндан бошланган эди.
Изоҳ (0)