Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида 9 июнь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди учрашувида эришилган келишувлар билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражалардаги бўлажак Ўзбекистон—Ҳиндистон учрашувларининг жадвали ва кун тартиби ҳам кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)