2017 йил 21 июнь куни вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли 32-сонли Йўл-патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ходимларига Андижон шаҳрида жойлашган транспорт хизмати кўрсатиш уюшмаси ҳайдовчиси мурожаат қилиб, ўзига бириктирилган Lacetti русумли автомашинасининг олиб қочиб кетилганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Lacetti автомашинасини Олтинкўл тумани, «Кўмакай» қишлоғи ҳудудидаги дала майдони четидан аниқланди. Транспорт воситасини олиб қочган шахс ички ишлар идоралари ходимларидан қочиб қутула олмади ва қисқа муддат ичида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)