Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 50 минг ва 20 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Яқин вақт ичида 50 минг ёки 20 минг сўмлик янги банкнотларнинг муомалага чиқарилиши ҳақидаги хабарлар — кўчанинг гапи. Бизда бундай маълумот йўқ», — деди банк матбуот хизмати вакили.Бир муддат аввал хорижий интернет-нашрлар «ишончли ва ваколатли манбаларга асосланиб», Ўзбекистон Марказий банки яқин вақт ичида 50 минг ва 20 минг сўмлик янги банкнотларни муомалага чиқариши ҳақида хабар берган эди.
Қайд этиш жоиз, апрель ойида Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси бўйича биринчи чорак якунларига бағишланган йиғилишда Марказий банк вакили Шоҳрух Шоаҳмедов яқин келажакда янги банкнотларни муомалага чиқариш режаси йўқлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)