2017 йилнинг 19 июнь куни Юнусобод тумани ҳудудида ўтказилган «Қорадори-2017» тадбири давомида Қўлдашев Темурмалик Шокиржон ўғлида оғирлиги 2,77 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аникланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)