Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга қарши санкцияларни узайтириш борасида буйруқ берди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб, «Коммерсантъ» хабар қилди.

Фото: New Inform

Фото: New Inform

КХДРнинг ядворив синовларига қарши жавоб тариқасида санкциялар 2008 йилнинг 26 июнида жорий қилинган ва бир неча бор узайтирилган эди.

«Шимолий Кореянинг сиёсати ҳамда ҳаракати Корея яриморолидаги вазиятни издан чиқариб АҚШ қуролли кучларига, шунингдек, унинг минтақадаги иттифоқчилари ва савдо ҳамкорларига хавф туғдирмоқда», — дея қайд этилади АҚШ президентининг қарорида.

Санкцияларни узайтириш баённомаси Конгрессга юборилди.

КХДР сўнгги вақтларда мунтазам равишда баллистик ракеталар синовини ўтказмоқда. АҚШ бунга жавобан минтақадаги ҳарбий иштирокини оширмоқда, Жанубий Кореяда ракетага қарши мудофаа тизимини, шунингдек, мамлакатнинг асосий ҳудудидаги мудофаани кучайтирмоқда. Бундан ташқари БМТ Хавфсизлик кенгаши июнь ойи бошида Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кенгайтириш қарори лойиҳасини тасдиқлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар