Профессионал боксда мағлубият нима эканини билмай келаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев қўл суякларини операция қилдирди.
Боксчининг маълум қилишича, операция муваффақиятли ўтган ва у 20 кун ичида машғулотларга қайтади. Унинг кейинги жанги августнинг биринчи ўн кунлигида АҚШда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, профессионал боксда 10 та жанг ўтказган Эргашев рақибларининг барчасини нокаут қилишга муваффақ бўлган. Хусусан, у ўзининг сўнгги жангини қўлидаги жароҳатига қарамай ўтказди ва тожикистонлик рақибини 1-раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратишга эришди.
Изоҳ (0)